Ўзбекистон 2015-2020 йилларда саноатни ривожлантириш учун 50 миллиард йўналтиради

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги мамлакат саноат соҳасини ривожлантиришнинг 2015-2020 йилларга мўлжалланган ўрта истиқбол дастурини ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. “Жаҳон” ахборот агентлигининг ёзишича, мазкур дастурнинг амалга оширилиши мамлакат иқтисодиётида ушбу тармоқнинг улушини 35 фоизга етказиш имконини беради. Шуни айтиш керакки, ўтган йили саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 24,2 фоизни ташкил қилди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан 2011-2015 йилларга мўлжалланган худди шундай дастур рўёбга чиқарилмоқда. Унинг умумий қиймати 30.1 миллиард долларни ташкил қилади.

Айрим ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йилгача мўлжалланаётган саноатни ривожлантириш дастури жами 50 миллиард долларга тенг лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади. Шуни қайд этиш керакки, бу дастур аввало мавжуд саноат корхоналарини модернизация қилиш, янги қувватларни ишга туширишни кўзда тутади.