Ислом Каримов Хитойга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кейинги ҳафта Хитойга ташриф буюради. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Чэн Гопин маълум қилди. Унинг қайд этишича, Ислом Каримов 20-21 май кунлари Хитойга Осиёда ўзаро ҳамкорлик ҳамда ишонч чора-тадбирлари бўйича йиғилишида иштирок этиш учун ташриф буюради.

Вазир ўринбосарига кўра, ушбу йиғилиш 20-21 май кунлари Шанхайда бўлиб ўтади. Мазкур саммитда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакати раҳбарлари, хусусан, Россия раҳбари Владимир Путин ҳамда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ҳам иштирок этади.

Ислом Каримов саммит доирасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашади.

Осиёда ўзаро ҳамкорлик ҳамда ишонч чора-тадбирлари бўйича йиғилиши Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича халқаро форум бўлиб, жорий йилда тўртинчи марта ўтказилмоқда