Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ элчиси қабул қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Америка муносабатлари кун тартибида турган долзарб масалалар муҳокама қилинган. Шунингдек, томонлар бир қатор халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ҳам фикр алмашишган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол Қозоғистонда элчи сифатида ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. Хабарларда айтилишича, Барак Обама унинг номзодини тасдиқлаш учун мамлакат Сенатига киритган.

Жорж Крол 2010 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикасида элчи сифатида қасамёд қабул қилган эди. Жорж Крол 2007 йилнинг сентябридан 2010 йилнинг июлига қадар элчи бўлган Ричард Норланднинг ўрнига тайинланган эди.