Ўзбекистонда ҳайдовчилардан пора олган 16 ИИВ ходими лавозимидан озод қилинган

Ўзбекистон Рсепубликаси ички ишлар вазири Адҳам Аҳмедов сешанба куни Тошкент шаҳри ва вилояти бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг шахсий таркибини йиғиб, ушбу бўлим ходимлари томонидан коррупция ва тамагирлик ҳолатларининг ҳужжатлаштирилган фактларини намойиш этган. “Новый век” газетасининг ёзишича, мазкур учрашув “Туркистон” саройида бўлиб ўтган.

“Катта экранда ходимларга видеокамерага суратга олинган ҳайдовчилардан пора олиш ҳолатлари кўрсатилган. Ушбу лавҳалар ИИВ тезкор гуруҳи ходимлари томонидан суратга олинган”, дейди нашрнинг ИИВдаги манбаси.

Унинг сўзларига қараганда, ҳужжатли фильмда кўрсатилган ҳамда саройда бўлган 16 нафар ходими бирдан лавозимидан озод қилинган.

Янги вазир ўз қўл остидаги қўли эгри ходимларга қарши курашишни ният қилган. “ИИВ ходимлари мундирини шарманда қиладиган тадбирлар мунтазам ўтказиб турилади”, дейди манба.

Эслатиб ўтамиз, Адҳам Аҳмедбоев 2013 йилнинг декабрь ойида тайинланган эди.