Жаҳон банки Ўзбекистон 600 миллион долларлик имтиёзли кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда турли лойиҳаларни амалга ошириш учун 600 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда “Новый век” сайти хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Жаҳон банки Ўзбекистон билан шериклик стратегиясига киритилган тўртта лойиҳа ишлаб чиқиш босқичида турибди. Хусусан, шу йилнинг иккинчи ярмида банк Қорақалпоғистон республикасида дренаж тизимини модернизация қилиш учун 260,8 миллион доллар тақдим этади.

2015 йил бошида Жаҳон банки “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компаниясига 200 миллион доллар кредит тақдим этади. У Қамчиқ довони орқали мамлакат шарқига қуриладиган темир йўл линиясига сарфланади. Бундан ташқари, боғдорчиликни ривожлантиришга 150 миллион доллар, таълим соҳасидаги ислоҳотлар учун 50 миллион доллар кредит ажратиш кўзда тутилган.

Мазкур маблағлар Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан ажратилади ва 40 йил муддатга (жумладан, 10 йиллик имтиёзли муддат) йилига 0,75 фоиз ставка билан тақдим этилади.