Ўзбекистонда “Амирбанк”нинг лизенцияси чақириб олинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатдаги яна бир тижорат банкининг лицензиясини чақириб олди. Марказий банк матбуот хизматининг хабар беришича, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 53-моддаси ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига асосан амалдаги банк қонунчилиги талабларини бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «AMIRBANK» хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банкидан банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олди.

«Амирбанк» 2008 йили ташкил этилган ва унинг бош офиси Самарқанд шаҳрида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Standard & Poor’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистондаги “Амирбанк” хусусий очиқ акциядорлик тижорат банкининг  узоқ ва қисқа муддатли кредит рейтингларини чақириб олган эди. Апрель ойида агентлик ушбу банкнинг рейтинг баҳосини кўриб чиқмаслигини маълум қилган эди.

“Биз рейтингни кузатиб боришни давом эттириш ҳамда рейтинг жараёнларини янгилаш бўйича тўлиқ ва етарли ахборот келиб тушмагани сабали банкнинг рейтингини чақириб оламиз. 2014 йилнинг 9 апрель куни бизнинг талабларга жавоб берадиган ахборотларнинг ўз вақтида тақдим қилинмаслиги боис Амирбанк рейтингини баҳолашни тўхтатган эдик”, — дейилади банк ахборотида.

Шуни қайд этиш керакки, жорий йилнинг январь ойида Марказий банк