Ўзбекистон нотариат идораларида МДҲда ишлаб чиқарилган автомобиллар расмийлаштирилиши вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз қарори билан нотариат идораларига шу йилнинг 1 июнидан МДҲ мамлакатларида ишлаб чиқарилган автомобилланинг олди-сотди битимларини расмийлаштиришни тўхтатиб туришни тавсия қилган.

“Новый век” газетасининг Адлия вазирлиги вакилига таяниб хабар беришича, бу тавсия битимларнинг нотариат идоралари томонидан расмийлаштиришда давлат йиғими миқдорини аниқлаш жараёни муносабати билан бир ой муддатга қабул қилинган.

Шу пайтга қадар МДҲда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг олди-сотдиси бўйича битимларни нотариат идоралари томонидан расмийлаштиришда давлат божи маҳаллий автомобиллар билан бир хил миқдорда олинар эди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон томонидан МДҲ Эркин савдо зонасига қўшилиш тўғрисидаги битимнинг ратификация қилиниши муносабати билан бож тўловидаги паритет бекор қилинди.

“РИА Новости” россиялик дилерлар билан мулоқотда ушбу қоида маҳсулотлар савдосига сезиларли даражада таъсир кўрсатмаганини айтишган. Уларнинг фикрича, давлат божларининг эҳтимолий оширилиши автомобиллар нархига таъсир кўрсатмайди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон 2014 йилнинг 1 январидан Россия Федерациясидан автомобиллар импорти учун давлат божини 5 фоиздан 2 фоизга туширди. Аммо Республика йўл жамғармасига Россиядан ва Украинадан импорт қилинган автомобиллар учун 3 фоиз миқдорида тўлов жорий қилинди. Яъни амалда нарх ўзгармасдан қолди.

Турли ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда йилига 10-12 минг дона хорижда ишлаб ишлаб чиқарилган автомобиллар сотилади, айни пайтда ички бозорнинг истеъмол қуввати йилига 180 минг дона автомобилни ташкил қилади.