Равшан Эрматов АҚШ — Германия учрашувини бошқаради

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ЖЧ-2014 баҳслари 3-туридан ўрин олган АҚШ – Германия учрашувида ишлайди. Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси «G» гуруҳи 3-тури доирасидаги АҚШ – Германия учрашувини бошқариб боришади. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон) ва Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон) ёрдам берадилар.

Маълумот учун, дастлабки икки тур якунларига кўра, «G» гуруҳида Германия ва АҚШ терма жамоаларида 4тадан, Португалия ва Гана терма жамоаларида 1тадан очко бор.

Эслатиб ўтамиз, Эрматов ЖЧ-2014да бунгача гуруҳ босқичи «E» гуруҳи 1-тури доирасидаги Швейцария – Эквадор (2:1) ва А гуруҳи 3-туридан ўрин олган Мексика-Хорватия (3:1) учрашувида ишлаган эди.