Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе хоним келгуси ҳафта Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга расмий ташриф билан келади.

Йонхап ахборот агентлигининг хабар беришича, ушбу ташриф Жанубий Корея президентининг “Бирлашган Евроосиё” ташаббусини рўёбга чиқариш чора-тадбирлари доирасида амалга оширилмоқда.

Пак Кин Хе хонимнинг душанбадан бошланадиган мазкур сафари давомида Марказий осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни кучайтириш, ушбу мамлакатлар раҳбарлари шахсий мулоқотни йўлга қўйишни кўзлайдию

ЎзАнинг ёзишича, Жанубий Корея Ўзбекистоннинг энг йирик сармоявий шерикларидан бири ҳисобланали. Мазкур мамлакатнинг Ўзбекистонга киритган жами сармояси 6 миллиард АҚШ долларидан ошди. Мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини ташкил этувчи 230 дан зиёд ҳужжат имзоланган.

2013 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,1 миллиард АҚШ долларидан ошди. Бугунги кунда Ўзбекистонда жанубий кореялик ишбилармонлар билан ташкил этилган қарийб 420 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг саксонга яқин компанияси ўз ваколатхонасини очган. Улар савдо, тўқимачилик ва енгил саноат, тоғ-кон металлургияси, кимё ва озиқ-овқат саноати, машинасозлик, металлни қайта ишлаш, сайёҳлик, соғлиқни сақлаш, транспорт хизмати кўрсатиш каби соҳаларда иш юритади.