Ўзбекистонда 1 июлдан темир йўл чипталари биспаспорт орқали харид қилинади

Ўзбекистонда темир йўлларига чипта харид қилиш фақат биометрик паспорт орқали сотиладиган бўлди.  “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси йўловчиларга хизмат кўрсатиш хизмати маълум қилди.

Шуни қайд этиш керакки, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб хорижга чиқмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикалари фуқаролари биометрик паспортга эга бўлишлари лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқишлари тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда белгиланишича, 1 июлдан эътиборан биопаспорти бўлмаган мамлакат фуқароларига хорижий рейслар учун авиачипта ҳамда темир йўл чипталари сотилмайди.

Шунингдек, мазкур қарор асосида тегишли вазирлик, қўмита ва идораларга фуқароларга ўз вақтида биометрик паспорт берилишини таъминлашга доир кўрсатмалар белгиланган.

Ўзбекистонда фуқароларга биометрик паспортлар бериш 2011 йилнинг 1 январидан бошланган бўлиб, 2015 йилнинг охирига қадар тўлиқ якунланиши керак.