Хитой Ўзбекистонга учувчисиз бошқариладиган ракета экспорт қилган

Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари  моддий техника базаси учувчисиз ҳаракатланадиган учоқлар билан бойиган. Wantchinatimes.com сайтининг ёзишича, айғоқчи-зарба берувчи учоқ ўрта баландликда ҳамда узоқ масофага ҳаракатланишга мослашган бўлиб, Хитойнинг Chengdu Aircraft Industry Group заводида ишлаб чиқарилган.

Pterodactyl ўз техник хусусиятига кўра, Американинг General Atomics MQ-1 Predator учоғига ўхшаган бўлиб, 1100 килограмм бўлган мазкур учиш воситаси танкка қарши махсус HJ-10 ва 50 килограммлик авиабомбани ўзида олиб юриш қувватига эга.

CATIC — Хитой импорт-экспорт компанияси раҳбариятига кўра, мазкур турдаги қурилма тўртта мамлакатга, чунончи, Марказий Осиё давлатларидан бирига экспорт қилинган.