Ўзбекистон фуқароларининг Россияга кириш тартиби ўзгармоқда

Ўзбекистон фуқаролари 2015 йилнинг 1 январидан Россия ҳудудига хорижга чиқиш паспорти бўйича кириши керак бўлади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. Янги тартибга кўра, 2015 йилнинг бошидан МДҲга аъзо мамлакатлар фуқаролари хорижга чиқиш (загран) паспортга эга бўлиши лозим. Хабарларда айтилишича, Божхона иттифоқига аъзо мамлакатлар фуқаролари эса ички паспорт бўйича Россия ҳудудига бемалол киришлари мумкин.

Агар Қирғизистон ва Арманистоннинг Божхона иттифоқига кириши аниқ бўладиган бўлса, ушбу мамлакатлар , чунончи, Озарбойжон, Молдовия, Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Украина фуқаролари Россияга кириш пайтида хорижга чиқиш паспортини кўрсатиши талаб қилинади.

Айни пайтда МДҲ мамлакатлари билан виза режими жорий қилинмайди. Россияга кириш собиқ Иттифоқ мамлакатларидан Грузия ва Болтиқ мамлакатлари фуқаролари виза олиши талаб қилинади.

Россия миграция хизмати маълумотларига  ҳозирда 2,4 миллионга яқин ўзбекистонлик мигрантлар Россияда меҳнат қилмоқда. Ўзбекистондан кейинги ўринларни 1,6 миллион киши билан Украина ва 1,1 миллион киши билан Тожикистон эгаллаб турибди.