Тошкентда 30 май куни бир ойлик миқдорда ёғингарчилик кузатилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометерология хизмат марказининг маълумотларига кўра, шу йилнинг 30 май куни Тошкентда йиллик норма — 25,2 мм ёғингарчилик бўлди. Айни пайтда ой давомида 32 миллиметр ёғингарчилик бўлганини айтиш керак.

12news.uz хабар беришича, май ойида  бундай серёғин сутка ҳар икки йилда бир марта кузатилади. Охирги марта 2011 йилнинг 6 май куни 20 мм миқдорда ёғин ёққан эди. умуман, май ойида энг серёғин кун 2002 йилда кузатилган. Ўшанда бир суткада 30 миллиметр ёғин тушган эди.

Шуни қайд этиш керакки, шу йилнинг 30 май куни бўлган кучли ёғин оқибатида Тошкент шаҳрида сув тошқинлари юзага келган. Йўлости йўллари ва йўлларда автомобиллар ҳаракатига тўсиқлар пайдо бўлган.