Руслан Чагаев: “Мен Ўзбекистон фуқаросиман ва шундай бўлиб қолади”

Хабарингиз бор, Руслан Чагаев 7 июль куни WBA йўналиши бўйича пуэрториколик Фреса Окуендо билан жанг олиб бориб, очколар бўйича ғалаба қозонди. Ушбу жанг аввалида Чагаев шарафига Россия давлат мадҳияси янграгани унинг фуқаролиги борасидаги миш-мишларга сабабчи бўлди. россиялик журналистлар шундай савол билан Руслан Чагаевга мурожаат қилишди. Бу ҳақда “Стадион.Uz” маълум қилди.

— Барчамиз кўрдикки сиз рингга чиққанингизда сизнинг шарафингизга Россия давлат мадҳияси қўйиб эшиттирилди. Сиз фуқаролигингизни ўзгартирдингизми ёки бу ташкилотчилардан чиққан фикрми?

— Йўқ, мен фуқаролигимни ўзгартирмадим ва мен Ўзбекистон фуқароси бўлиб қоламан. Ташкилотчилар Россия мадҳиясини қўйишга қарор қилишди, чунки барчаси Россия Федерацияси ҳудудида бўлди. Шунингдек, мен жангга Грознийда “Ахмат” клубида тайёргарлик кўрдим. Бироқ, регламент бўйича Ўзбекистон мадҳияси янграши керак эди.