Тошкентда қурувчилар янги йўл ўртасида симёғочни қолдириб кетишди

Тошкент шаҳри Сергели туманидан Тошкент вилоятининг Тўйтепа туманига олиб борадиган янги йўл қурувчилари йўл ўртасидаги симёғочни қолдириб кетишга мажбур бўлишди. Бу ҳақда 12news.uz Facebook ижтимоий тармоғидаги “Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳи вакиллари жойлаштирилган маълумот асосида маълум қилди.

Сайтнинг ёзишича, йўл қурувчилари электр тармоғи ходимларини кутишга қарор қилмасдан, боз устига, яқин атрофдаги аҳоли яшаш пунктини электрсиз қолдирмаслик мақсадида шундай йўл тутган бўлиши мумкин.