Ўзбекистонликлар Қозоғистонга ташриф буюрган чет элликлар орасида пешқадамлик қилмоқда

2011-2013 йиллар давомида 2,4 миллион нафар ўзбекистонлик Қозоғистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва янги технологиялар вазирлигининг Туризм индустрияси қўмитаси томонидан эълон қилинган янги рейтингга асосланиб, Tengrinews’га асосланиб Kun.Uz хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, 2011-2013 йиллар давомида Қозоғистонга жами 18,6 миллиондан ортиқ чет эллик ташриф буюрган бўлиб, унинг 2,4 миллионини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади.

Ундан кейинги ўринларни МДҲ Россия (1,7 миллион), Қирғизистон (1,3 миллион) эгаллаган. Кўрсатилган даврда Хитойдан 2,5 минг киши, Туркиядан 92 минг киши, Германиядан 75,4 минг киши Қозоғистонга ташриф буюрган.

Айни вақтда, 2011-2013 йиллар оралиғида Қозоғистондан ташқарига чиққан одамлар сони 27,2 миллион кишини ташкил этган. Уларнинг аксарияти Россия, Қирғизистон, Хитой (ҳар учаласига ҳам – 3,8 миллион нафардан), Ўзбекистон (1,21 миллион)га йўл олган. Шунингдек, Туркияга 349,5 минг, БААга эса 109,1 минг киши йўл олган.