Алишер Қурманов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятида ўзгариш юз берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Алишер Қурманов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган.

У шу пайтга қадар Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида у қайси ўринбосарнинг ўрнига тайинлангани ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Илҳом Неъматов пенсияга чиқиши муносабати билан лавозимидан озод қилинган эди.