Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ойлик маошлари 12 фоизга оширилди

Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ойлик маошлари 12 фоизга оширилди. Бу ҳақда Президент фармони эълон қилинди. “Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,12 баравар оширилсин”, — дейилади фармонда.

Унга кўра, 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи – ойига 107 635 сўм, ёшга доир пенсиялар – ойига 210 525 сўм,  болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 210 525 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 129 180 сўм миқдорида белгиланади.