The Huffington Post: Самарқанд — кишилар ҳаёти давомида бир бориб кўриши лозим бўлган шаҳар

Американинг The Huffington Post нашри киши ҳаёти давомида бориб кўриши лозим бўлган дунёнинг 50 та шаҳри рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатнинг Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳри ҳам ўрин олган.

“Самарқанд қадимий Ипак йўли шаҳри бўлиб, масжид ва мадрасалардан таркиб топган Регистон мажмуаси Ислом меъморчилигининг энг чиройли намуналаридан биридир”, — дейилади сайт изоҳида.

Рўйхатда Самарқанд билан бир қаторда, Венеция, Лондон, Рим, Нью-Йорк, Флоренция, Киото, Токио, Қуддус, Париж, Пекин, Афина, Истанбул, Амстердам, Берлин сингари шаҳарлар ҳам ўрин олган.