Россия Ўзбекистон фуқаросига етказилган маънавий зарар учун 30 минг евро компенсация тўлайди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия Ўзбекистон фуқароси ҳуқуқларини бузган, деб топди ва компенсация тўлаш тўғрисида қарор чиқарди. Гап шундаки, Ўзбекистон фуқароси Роман Ким 2011 йил ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмагани учун ҳибсга олинган.

“Интерфакс”нинг хабар беришича, кейинчалик Россия суди уни миграция қонунчилигини бузганликда айблайди ва Россия ҳуқуқ-тартибот органлари бир неча бор Ўзбекистон томонига унинг ҳужжатларини депортация қилиш учун юборишни талаб қилиб сўров юборади. Аммо Ўзбекистон элчихонаси унинг Россия фуқароси эканлигини қайд этган. Шундан сўнг Роман Ким икки йил давомида хорижликларни  вақтинча ушлаб туриш марказида сақланади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия етказилган маънавий зарарни қоплаш учун 30 минг доллар евро миқдорида компенсация тўлаши кераклигини қайд этди.