Twitter’нинг Ўзбекистонлик фойдаланувчилари Равшан Эрматовни жаҳон трендига олиб чиқишди

Шу йилнинг 11 июль куни Twitter’нинг Ўзбекистонлик фойдаланувчилари Равшан Эрматовни жаҳон трендига олиб чиқишди. Ушбу онлайн акцияда ушбу ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан тортиб, Ўзбекистон шоу-бизнес вакиллари ҳам иштирок этишди.

Тошкент вақти билан 16:00да бошланган мазкур акция натижасида фойдаланувчилар #ErmatovBest сўзини ҳэштег қилиб ёза бошлашди. Натижада узоқ вақт бўлмаса-да, маълум вақт давомида ушбу жумла трендга чиқиб, жаҳон твиттер фойданувчилари учун кўриниб турган. Айтилишича, бу маълум секундлар бўлиб турган.

twitter.com/bek_sohib
twitter.com/bek_sohib

Шуни қайд этиш керакки, 2012 йил 1 сентябрда #uzb21, 2013 йил 1 сентябрда #uzb22 сўзларини жаҳон трендига олиб чиққан эди.

Ҳэштег — твиттерда маълум бир мавзудаги твитларнинг йиғиб, энг кўп муҳокама қилинаётган ёки ёзилаётган мавзу рўйхатини кўрсатиб туради. Твиттер — қисқа хабар алмашинувига асосланган социал тармоқ бўлиб, бугунги кунда унинг 500 миллион нафардан ортиқ фаол аъзолари бор.   Ушбу тармоқда фақат 140 та белгидан ошмаган хабарларни жўнатиш мумкин.