Украина мамлакат шарқидаги айирмачиларга қарши ҳарбий амалиётни бошлади

Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг йиғилиши якунлари бўйича шарқий ҳудудлардаги сепаратистлар билан тинчлик сулҳи муддатини узайтирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда президент маъмурияти сайтида маълум қилингин.

“Биз ҳужум қиламиз ва ўз еримизни озод қиламиз”, — деди президент ўз мурожаатида. Унинг сўзларига кўра, армия, миллий гвардия, чегарани қўриқлаш, шунингдек, хавфсизлик хизмати тегишли буйруқни олган.

Порошенконинг ишонтиришича, Украина қуролли кучлари “тинч аҳолига нисбатан қурол ишлатишга йўл қўймайди”. “Донецк ва Луганск вилоятларининг ҳар бир аҳолисига мурожаат қилиб, менинг ушбу қароримни тушунишларини сўрайман. Донбассда хавфсизликни таъминлашда ҳамкорликка чақираман”, — деб қайд этди президент.

Президент қурол-яроғни кўнгилли равишда топширганларга жиноий жавобгарликдан озод қилишга ваъда берди. У айни пайтда тинчлик сулҳи бўйича режаси ҳали ҳам ўз кучида эканлигини қайд этди. “Қуролсизлантириш, ҳудудларга кўпроқ эркинлик бериш, рус тилидан эркин фойдаланиш, йўқотилган мол-мулкни давлат ҳисобидан қоплаш, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликдаги дастурлар ёрдамида янги иш ўринларини яратиш ўз кучида, ҳатто ҳарбий ам