Украина ҳукумати раҳбари Арсений Яценюк истеъфога чиққанини маълум қилди

Украина Олий радаси томонидан тайинланган мамлакат бош вазири Арсений Яценюк истеъфога чиққанини маълум қилди. “Парламент коалициясининг тарқалиб кетиши ҳамда бир қатор муҳим қонунларнинг қабул қилинмаганлиги муносабати билан истеъфога чиқишимни маълум қиламан”, — деди Яценюк. Унинг фикрича, парламентда юз берган ҳолат мамлакат учун оғир, ҳатто драматик оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. “Адашаётган бўлай ишқилиб”, деди у.

Мамлакат бош вазири Украина учун ҳозир оғир вазият эканлигини ва айни пайтда ҳукумат қўлидан келгунча ишлаганини айтиб ўтди. “Ўз ишимдан қониқаманми? Албатта, йўқ. Аммо биз нимага қодир бўлсак, шуни қила олдик”, — деди у.

Яценюк сўзларига кўра, коалициянинг қулаши ҳамда бюджетда маблағ етишмаслигига йўл қўйиб бўлмайди. Украина қонунчилигига кўра, Бош вазир билан бир вақтнинг ўзида бутун ҳукумат истеъфога чиқади ва янги ҳукумат шакллантирулгунча ишлаб туради.

Яценюкнинг истеъфосидан сўнг Олий рада спикери Александр Турчинов “УДАР” ва “Свобода” партияларига янги ҳукуматни шакллантириш учун коалиция тузишга чақирди.

Аммо Украина парламенти аъзоларига кўра, ҳукумат раҳбарининг истеъфосини парламент тасдиқлашади. Аммо парламент бундай қарор қабул қилиш учун 226 та овоз керак бўлади. Парламентда ҳозир бунча овоз йўқ, бўлиши ҳам қийин масала. Шу сабабли ҳукумат ўз ишини давом эттириб туради.

Турчиновнинг қайд этишича, коалициядан чиққан партиялар аввал ҳукумат учун муҳим қонунларни қабул қилиши керак эди. Афсуски, бу иқтисодиётини қийин аҳволга солиб қўяди.