Ўзбекистон аҳолиси сони 30,7 миллион нафардан ошиб кетди

Ўзбекистон доимий аҳолиси сони 30,7 миллион кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 16 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистоннинг 2014 йил биринчи ярим йиллигидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунларига бағишланган мажлисда маълум қилинди.

Kun.Uz’нинг ёзишича, 2013 йилнинг мос даврига нисбатан 2014 йилда Ўзбекистон доимий аҳолиси сони 1,7 фоизга ўсган.

2013 йил давомида мамлакат аҳолиси сони 1,7 фоизга ўсиб, 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра, 30,488 миллион кишини ташкил этаётган эди.

Бундан 51 фоизи шаҳарларда, 49 фоизи эса қишлоқ жойларда истиқомат қилади.