Ўзбекистон чегарачилари 62 килограмм герионни қўлга олишди

    Ўзбекистон чегарачилари 62 килограмм афғон героинини Тожикистон ҳудудидан олиб киришга уринишаётган вақтда қўлга олишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда “РИА Новости” Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати давлат чегараларини қўриқлаш бўйича қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар тарқатди.

    “Сурхондарё вилоятининг Узун туманида чегара навбатчилари давлат чегарасини бузган иккита шахсни аниқлашган. Чегарачиларни кўриб, улар тўртта тўрвани улоқтириб, Тожикистон чегарасига ғойиб бўлишган”, дейилади хабарда.

    Қопчаларни тезкорлик билан ўрганиб чиқиш шуни кўрсатдики, уларда 61,7 килограмм миқдорда героин мавжуд экан. Ушбу героин хом ашёси 1 миллиондан ортиқ бир марталик дозани тайёрлашга мўлжалланган бўлиб, унинг умумий қиймати қора бозорда 6 миллион доллардан ортади.