Владимир Путин Пётр Порошенко билан учрашади

Россия президенти Владимир Путин 26 август куни Божхона иттифоқига аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашувида қатнашиш учун Минскка ташриф буюради. Ушбу учрашувда у Украина президенти Пётр Порошенко ҳамда Европа Иттифоқи Комиссияси вакиллари билан учрашади.

Бундан аввалроқ Европа Иттифоқи — Божхона иттифоқи — Украина учрашуви ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди. Лекин унда В. Путиннинг учрашуви аниқ эмас эди. Хусусан, В. Путин матбуот котиби Д. Песков “бундай учрашувга ҳали эрта” эканлигини уқтирган эди.

Қозоғистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур форматдаги учрашув Қозоғистон томонидан таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Нормандия халқаро коалиция кучларининг туширилганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирда (Францияда) В. Путин ва П. Порошенко Германия канцлери А. Меркель шафелигида қисқа муддатли мулоқот олиб борган эди.