Ўзбекистонда тест натижалари 16 август куни эълон қилинади

Ўзбекистон Давлат тест маркази олий таълим муассасаларига кириш имтиҳони натижаларини 16 август  шанба куни эълон қилади.  Бу ҳақда Дарё.ўз хабар тарқатди.

Тест натижаларини Ўзбекистондаги мобил алоқа операторлари жорий қилган SMS хизматлари ёрдамида ҳам билиш мумкин бўлади.

Жорий йилда ОТМларга кириш имтиҳонларини топширган абитуриентлар тест натижаларини онлайн пластик карточкаларига уланган Click хизмати орқали ҳам билиб олиши мумкин.

Шунингдек, ДТМ сайтида берилган хабарга кўра, тест натижаларини 5100 рақамига SMS юбориш орқали ҳам билиш мумкин. Мазкур хизмат фақат Ucell компанияси абонентлари учун амал қилади. Битта чиқувчи SMS нархи — 75 цент.