Хитой Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан мулоқоти чоғида Хитой ўз корхоналарининг инвестицияларини кенгайтириш, уларнинг ўзбек индустриал паркларини барпо этишдаги иштирокини рағбатлантиришини рағбатлантириши айтди. У, шунингдек, Хитой Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб киришини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун тайёргарлик ишларини фаол олиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон ҳукуматининг “2014 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасига донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукуматлар ва ноҳукумат ташкилотларнинг техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишиши жараёнига кўмаклашиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Европа Иттифоқи Комиссияси гранти эвазига амалга ошириладиган мазкур лойиҳага биноан, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши бўйича жамоаси аъзоларининг профессионал ва музокара кўникмаларини ошириш кўзда тутилмоқда. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги масъул бўлган мазкур лойиҳага биноан, ЖСТга аъзо бўлиб кириш жараёнида салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон каби иқтисодий шароитга мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, миллий қонунчиликни ЖСТга талабларига мувофиқлаштиришга кўмаклашиш, икки ва кўп томонлама музокаралар доирасида асосий аъзо-мамлакатларнинг қўллаб-қувватлашишига эришиш, Ишчи гуруҳ бўйича турли тадбирлар ўтказиў, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириши учун қулай шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш белгиланган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллион евро бўлиб, Европа Иттифоқи Комиссияси томонидан молиялаштирилади.

Ҳозирда Ўзбекистон миллий қонунчиликни ЖСТ норма ва қоидаларига уйғунлаштириш чоралари устида иш олиб бормоқда. Иккинчидан, мамлакатда идоралараро ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, у Ўзбекистон ва ЖСТ ўртасидаги музокаралар жараёнини мувофиқлаштириб бормоқда. Учинчидан, ЖСТ котибияти билан ишлайдиган кенгаш тузилган бўлиб, ЖСТ билан ҳамкорлик масалаларида 9 та ишчи гуруҳ иш олиб  бормоқда.

Бундан аввалроқ, Латвия президенти Андрис Берзиньш “Биз Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб киришини қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу ташкилотга аъзо бўлиб кириш иқтисодиётнинг тараққий этаётганидан дарак беради ва қўшимча инвестиция жалб қилишга хизмат қилади”, деган эди.