Ўзбекистон саноат ўсиш суръатлари бўйича МДҲда энг юқори кўрсаткичларга эга

2014 йилнинг биринчи ярмида МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон саноат ишлаб чиқариши ўсиши бўйича етакчилик қилмоқда. МДҲ статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати жорий йилнинг биринчи ярмида 8,1 фоизни ташкил қилиб, энг юқори кўрсаткични ташкил қилган.

Саноат ўсиш суръати Қирғизистонда 7,2 фоизни, Молдовияда 4,2 фоиз (январь-май)ни, Тожикистонда 2,9 фоизни, Россияда 1,5 фоизни ташкил қилган. Арманистонда биринчи ярим йилликда умуман ўсиш қайд этилмаган бўлса, Украинада 4,7 фоиз тушиб кетган. Украинадан ташқари жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Қозоғистонда саноат ўсиш суръатлари 0,4 фоизни, Белорусда 1 фоизни, Озарбойжонда 2,4 фоизни ташкил қилди. МДҲ статистика қўмитаси Туркманистон бўйича маълумотларга эга эмас.

Энг юқори инфляция кўрсаткичлари Украинада қайд этилган бўлиб, 11,6 фоизни ташкил қилган. Белорусда бу 10,2 фоизга етган. Қозоғистон ва Россияда 4,8 фоиз, Қирғизистонда 5,9 фоизни ташкил қилган. Инфляция кўрсаткичлари бўйича Туркманистон ва Ўзбекистон ҳақида маълумотлар йўқ.