Генерал Абдурашид Дўстум Афғонистон вице-президенти этиб сайланди

Генерал Абдурашид Дўстум Афғонистон Ислом Республикаси вице-президенти этиб тайинланди. У шу йилнинг 29 сентябрь куни Кобулда қасамёд қабул қилди.

“ИТАР-ТАСС” хабарнинг хабар беришича, Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай қасамёдидан сўнг икки вице-президент − Абдулрашид Дўстум ва Муҳаммад Сарвар Дониш ҳамда президент ёрдамчилари − Муҳаммад Хон ва Муҳаммад Муҳаққиқ «Афғонистоннинг миллий манфаатлари ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш» учун тантанали қасамёд қилган.

Афғонистон қонунчилигига кўра, Афғонистон президенти иккита вице-президентга эга бўлади. Улардан бири биринчи вице-президент бўлиб, президентликка номзод сайловлардан олдин уларнинг номларини оммага эълон қилади.

82686153

The New York Times’нинг ёзишича, генерал Дўстум тарафдорлари ва Ашраф Ғани ҳокимиятни бўлишган Абдулла Абдулла тарафдорлари ўртасида жиддий қарама-қаршилик мавжуд. Қасамёд куни генералнинг оддий тарафдорлари ва қуролланган вакиллари мамлакат пойтахтида бир неча кун давомида бўлиб туриши кобулликларни ташвишга солиб қўйган.

Генерал Дўстум ўзбек миллати вакили бўлиб, сайловларда Ашраф Ғани номзодини фаол қўллаб-қувватлади. Афғонистонда 3 миллионга яқин этник ўзбеклар истиқомат қилади. Улар пуштунлар ва тожиклар билан биргаликда Афғонистоннинг энг йирик этник гуруҳларидан ҳисобланади.