Ислом Каримов Владимир Путин ва Ҳасан Руҳоний билан учрашади

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ШҲТга аъзо-давлатлар раҳбарлари кенгаши саммитида иштирок этиш учун Душанбега келди. Бу ҳақда Тожикистон оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Хабарларда қайд этилишича, Ислом Каримов охирги марта 2008 йилда Тожикистонга ШҲТ саммити доирасида ташриф буюрган.

Жорий ташриф доирасида Ислом Каримов Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан мулоқот олиб бориши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон раҳбари Россия Президенти Владимир Путин, Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан ҳам музокара олиб боради.