Нью-Йоркда Мустақиллик байрамига бағишлаб машиналар паради уюштирилди

Нью-Йоркда Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан “Ватандош” Ўзбек — Америка жамияти ҳамда UNIC ёшлар ташкилоти ҳамкорлигида автомобиль паради бўлиб ўтди.

Ушбу байрам тадбирида 100 нафарга яқин ватандошимиз иштирок этди. 60 та машина Брайтон воҳасидан чиқиб, Дитмас кўчаси орқали Флетбуш кўчасига қадар минглаб бруклинлар назарини ўзига жалб қилди.

Қарийб 4 соат давом этган мазкур парадда машиналар Ўзбекистон байроғи, I Love Uzbekistan белгилари билан безатилди. Тадбирга Нью-Жерси, Фладельфия, Нью-Йорк штатларидан ватандошларимиз иштирок этишди.

 

Тадбир сўнгида “Ватандош” жамияти раиси Фарҳод Султон юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан табриклаб, ёш ватандошларимизни ватанга садоқат, илм ва муваффақият билан она юртга хизмат қилишга чақирди.