“Ватандош” газетаси жамоаси таъзия билдиради

 

“Ватандош” газетаси жамоаси АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Борис Кандовга волидаи муҳтарамаси Елизавета Иосифовна Кандова-Мамонованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Зиёли, маърифатли, донишманд, сабр-тоқатли Елизавета Иосифовна ўз характери ва меҳри билан нафақат яҳудийлар жамиятида, балки Америкадаги кўплаб ўзбекистонликларнинг қалбидан чуқур жой олган эди.