Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашига нодоимий аъзоликка Туркия нмозодини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов шу йилнинг 25 сенятбрь куни Нью-Йоркда Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлют Чавушўғлу билан учрашди. Ўзбекистон ташқи ишлар маҳкамаси тарқатган хабарда айтилишича, вазирлар Ўзбекистон — Туркия муносабатларининг ҳозирги ҳолати, истиқболдаги устувор йўналишларни муҳокама қилишган, олдинда турган турли даражадаги иккитомонлама сиёсий мулоқотлар жадвалини кўриб чиқишди.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон тарафи 2015—2016 йиллар учун Туркиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашига нодоимий аъзолигига номзодини қўллаб-қувватлаган.

Учрашувда, шунингдек, минтақавий ва халқаро миқёсдаги муаммолар кўриб чиқилган.

Ўзбекистон ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Испания Қиролли ва Словекия ташқи ишлар вазирлари билан ҳам мулоқот олиб борди.