Bramson ORT College: “Мақсадимиз малакали мутахассислар тайёрлашдир”

Bramson ORT College: Бош мақсадимиз — таълим. Барча саъй-ҳаракатимиз Сизнинг карьерангизга қаратилган

Нью-Йоркдаги аксарият коллежлар буюк таълим хизматлари ва дастурларини таклиф қилади, лекин Bramson ORT College нотижорат мактаб таълими тақдим қилиш сирини сақлай олган ягона коллеждир.

Bramson ORT College икки йиллик нотижорат коллеж бўлиб, ғамхўрлик муҳитида қулай шарт-шароитларга эга рўйхатдан ўтказилган таълим дастурларини таклиф қилади. Бухгалтерия, Бизнес бошқаруви (менежмент), Компьютер технологиялари тизимлари, Электрон технологиялар, Тиббий ёрдам ва Офис технологияси шулар жумласидандир.

Биз бугунги кунда Параюридика, Фармацевтика техникаси, Қайта тикланадиган энергия ва Ўйинларни ишлаб чиқиш ва дастурлаш йўналишларида ҳам Associate Degree дастурларини тақдим қилаяпмиз. Биз кичик гуруҳларда курсларни таклиф қиламиз, бу амалиётда керак бўладиганлар билимларни индивидуал эътибор асосида олиш имкониятини беради. Бугунги оғир иқтисодий шароитда ота-оналар ва ўрта таълим битирувчилари Bramson ORT Collegeнинг афзал жиҳатларини ҳисобга олишлари керак. Коллеж яхши стипендияларга эга бўлган мақбул тўловни тақдим қилади. Шунингдек, коллеж карьера амалиёти, ишга жойлашишга кўмаклашиш, илғор талабаларга молиявий ёрдам ва бошқа таълим имкониятларини таклиф этади.

Мактаб асосий поезд, метро ва автобуслар сингари асосий жамоат транспорти қатнови мавжуд бўлган қулай жойда жойлашган. Квинсдан E, F, N, R, ва M метро йўналишлари орқали ёки Long Island темир йўли орқали келиш мумкин. Бруклиндан метронинг D йўналиши ва турли автобуслардан фойдаланиш мумкин. Кўпроқ маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат ёки телефон қилинг: 69-30 Austin Street Forest Hills NY, (718) 261-5800 ёки Бруклиндаги 8109 Bay Parkway Brooklyn NY, (718) 261-5800.

Чегараланган вақт ичида Bramson ORT Collegeга ҳужжат топширинг ва ўқишга киринг ҳамда Сиз ўз контракт тўловингиздан 500 доллар миқдорида стипендияга эга бўласиз. 2014 йил — кузги қабул учун рўйхатга олиш давом этмоқда. Дарслар 2014 йил 5 октябрдан бошланади.

Bramson ORT College’нинг камситишга қарши йўриқномаси

Bramson ORT College ўз таълим дастурлари ва фаолиятида ирқи, терисининг ранги, келиб чиқиш миллати, жинси, жисмоний имконияти чекланган ёки чекланмаганлиги, ёши, фахрийлик мақоми, жинсий ориентацияси ёки вазнига қараб камситмайди. Bramson ORT College камситиш ёки жинсий шилқимлик ҳолатлари бўйича шикоят ва мурожаатларни суриштириш бўйича ички тартибга эга. Ушбу йўриқнома бўйича мурожаатлар ёки ҳар қандай кўринишдаги шикоятлар ташаббуси Title IX ва 504-координатор бўлимига йўналтирилиши керак:

Стиф Ҳаррис:
Факультет адъюнкти, ходимлар ва талабалар ўртасида мазкур қоидаларга масъул координатор.
69-30 Austin Street
Forest Hills, NY 11375
718-261-5800
sharris@ortopsusa.org

SHARE