Марказий Осиёда 2026 йилга қадар юқори сейсмик фаоллик кузатилади

Anhor.uz сайтининг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланиб хабар беришича, ушбу давр оралиғида минтақа мамлакатларида бир неча кучли зилзилалар рўй бериши мумкин.

Ўзбекистон сейсмология институти мутахассислари маълумотларига кўра, мамлакатда сейсмостанцияларнинг кенг тармоғи ишлаб турибди, замонавий қурилмалар билан жиҳозланган станциялар сони сўнгги икки йилда қарийб икки марта – 32тадан 60тагача кўпайди.

Ўзбекистон CAREMON — Зилзилаларни реал вақт режимида мониторинг қилиш Марказий Осиё тармоғига уланган.

Сайтнинг зишича, Ўзбекистондаги одамлар ўлимига сабаб бўлган энг сўнгги кучли зилзила 2011 йилнинг 20 июлида содир бўлганди. Ўшанда Фарғона вилоятида зилзила кучи 6,5-7 баллни ташкил қилган, уйларнинг вайрон бўлиши натижасида 13 киши ҳалок бўлган, 86 киши турли даражада тан жароҳати олганди.