Ўзбекистон Россияга янги элчи тайинлади

Илгари Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо Вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Акмал Камалов Тошкент шаҳридан Москва шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаевни лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

У бу лавозимга 2010 йил май ойида тайинланган эди.

Янги элчи лавозими Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тасдиқланиши лозим.