114 яшар америкалик аёл facebook’да саҳифа очиш учун ёшини пасайтириб кўрсатишга мажбур бўлди

Билим олишнинг, ниманидир ўрганишнинг эрта-кеча йўқ. Миннесоталик Анна Стоер ҳам ана шундайлардан. Яқинда 114 ёшни қарши олган Анна facebook’да ўз саҳифасини очиш учун ёшини пасайтириб кўрсатишга мажбур бўлди.

Гап шундаки, facebook’да рўйхатдан ўтилаётганда, албатта, фойдаланувчининг ёши ҳақида маълумот сўралади. Аммо бу автоматик танланадиган сон бўлиб, сиз тегишли йилни танласангиз бўлди. Аммо мазкур ижтимоий тармоқда фойдаланувчилар учун энг катта ёш 1905 йилдан бошланади.

Онахоннинг ижтимоий тармоқларга қизиқиши 85 яшар ўғли смартфон олгандан бошланади. Маълум бўлишича, шундан бошлаб ўғли онаси Аннага интернетдан фойдаланишни ўргата бошлайди.