Швеция Фаластин давлатини тан олиши мумкин

Швеция Фаластин давлати мустақиллигини тан оладиган илк Европа мамлакати бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Стефан Левен парламентда маълум қилди.

“Исроил ва Фаластин можароси фақатгина халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ тинч музокаралар асосида ҳал қилинмоғи керак”, — деди Левен.

Шуни айтиш керакки, бундан аввалги ҳукумат Фаластин давлатини тан олмаслигини маълум қилган эди. Левен социал-демократлар вакили бўлиб, Фаластин давлатининг Швеция томонидан тан олиниш муддатини айтиб ўтмади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Швецияда бўлиб ўтган парламент сайловида Левен бошчилигидаги блок 43,8 фоиз тўплади.

Бундан аввалроқ, Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос АҚШ ва Ғарбий Европанинг айрим мамлакатлари сабабли мухторият ўз мустақиллиги халқаро миқёсда тан олинмаётганини маълум қилган эди.

Маълум бўлишича, мухторият октябрь ойи бошида араб мамлакатлари билан бирга БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини ишлаб чиқди ва яқин кунларда тақдим қилинади. Унда Фаластин мухторияти 1967 йилги ҳудуд доирасида мустақил давлат сифатида тан олиниши кераклиги қайд этилган.