Ислом Каримов 2015 йилда Чехияга ташриф буюради

Чехия Республикаси Президенти девонининг хорижий масалалар бўйича департаменти раҳбари Гинек Кмоничекнинг айтишича, ҳозирги кунда расмий Тошкент ва Прага Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Чехияга ташрифи билан боғлиқ тайёргарлик жараёнларини келишиб олмоқда.

Унинг сўзларига кўра, ташриф 2015 йилда амалга оширилади.

Бундан аввалроқ, яъни шу йилнинг 19 сентябрь куни Кмоничек Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан мулоқот олиб борган эди.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, икки мамлакат ўртасида савдо айланмаси 2013 йилда 95 миллион долларни ташкил қилди.