Ислом Каримов Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов МДҲ давлат раҳбарлари саммитида қатнашиш учун Беларусь пойтахти Минскка ташриф буюрди. Ўзбекистон раҳбари Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақда Беларусь Телеграф агентлиги хабар тарқатди.

Лукашенко икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришни таклиф қилди. Унинг фикрича, Беларусь ва Ўзбекистоннинг салоҳияти ҳозиргидан кўра бирмунча кенг. “Биз бир-икки йилнинг ичида ўзаро савдо айланмамизни икки карра кўпайтиришимиз мумкин”, — деди Александр Лукашенко.

“Ўзбекистон билан савдода ўсиш бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришда олдимизга қатъий талабларни қўйган бўлар эди. Гарчи бу борада ҳеч қандай тўсиқ бўлмаса-да, халқаро миқёсда позицияларимиз қарийб бир хил. Гуманитар ҳамкорлик учун ҳам тўсиқлар йўқ. Охир-оқибат, яхшими-ёмонми, биз бир мамлакатда истиқомат қилганмиз, бирга юришимиз мумкин бўлган жуда кўплаб йўллар бор. Гуманитар ва маданий ҳамкорликни ҳам янада ривожлантириш мумкин”, — деб алоҳида қайд Беларусь раҳбари.

Ислом Каримов, ўз навбатида, ушбу учрашувга катта эҳтиёж туғилганини эслатиб ўтди. Сўнги йилларда айрим оммавий ахборот воситаларида Беларусь ва Ўзбекистон муносабатларида қандайдир қарама-қаршилик борлиги ҳақида турли мулоҳаза ва талқинлар янграб қолган эди.

Ўзбекистон раҳбари Беларусь сўнгги йилларда жаҳон ҳамжамияти учун янада очиқ мамлакатга айланаётганини, халқаро ҳамкорликни кенгайтириб бораётганини қайд этиб ўтди. У, хусусан, Беларусь делегациясининг яқинда АҚШга қилган сафари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. “Буларнинг барчаси ҳаёт ривожланиб бораётганини, прагматизм эса жамият манфаатлари йўлида, сенга ўз тақдирини ишонган халқ манфаатлари йўлида ҳаракат қилишни талаб қилади”, — деди у.

Ислом Каримов Беларусь жуда мураккаб бир шароитда МДҲга раисликни қўлга олишга муваффақ бўла олди.

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида ўзаро товар айланмаси 2013 йилда 125,9 миллион долларни ташкил қилди. Беларусь Ўзбекистонга шакар, тракторлар, қишлоқ хўжалиги агротехникалари, маиший техника воситаларини етказиб беради. Ўзбекистон эса ушбу мамлакатга ип-калава, трикотаж маҳсулотлари, енгил автомобиль экспорт қилади.