Ислом Каримов: “Пётр Порошенконинг МДҲ саммитида қатнашиши Украина инқирози ечимига ойдинлик киритган бўлар эди”

Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов МДҲ саммитидаги маърузаси чоғида Украина инқирозини ҳал қилиш, шу жумладан, ушбу мамлакат президенти Пётр Порошенконинг ушбу саммитга келмагани ҳақида фикр билдириб ўтди.

Ислом Каримов куч ишлатишлар қўлланилишидан воз кечилган ҳолда, вужудга келган муаммолар тинч йўл билан, сиёсий воситалар ва саъй-ҳаракатлардан фойдаланилган тарзда, халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёрларига ҳамда БМТ Низомига асосланган ҳолда, музокаралар йўли билан ҳал этилиши кераклигини таъкидлади.

“Шундай тасаввур уйғонадики, у (Порошенко) иккиланмоқда, у Украина учун МДҲга аъзолик фойда келтириши ё келтирмаслиги ҳақида ягона тўхтамга кела олмаяпти”, деди Ислом Каримов.

Ўзбекистон раҳбарининг фикрича, Порошенконинг Минскка келмаслик ҳақидаги қарори билан “тушуниш қийин”. Бутундунё қарийб бир йилдан бери Украинада қарама-қаршилик қачон тугашини кутмоқда.

Ислом Каримов Украина президенти бир қатор мамлакатларга мунтазам ташриф билан бўлганини айтиб ўтди.

Ўзбекистон раҳбарининг фикрича, агар Пётр Порошенко Минскда бўлганида ва маъруза қилганида “Украина инқирози ечимига ойдинлик киритилган бўларди”.