Ислом Каримов Гурбангули Бердимухамедовни “Мустақиллик” ордени билан мукофотлади

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедовни “Мустақиллик” ордени билан мукофотлади. Бу тўғрисидаги фармон матбуотда эълон қилинди.

Фармонга кўра, ўзбек ҳамда туркман халқлари ўртасидаги ҳар томонлама дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги катта хизматлари, тинчликни таъминлаш ва халқаро алоқаларни кенгайтириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси учун Туркманистон президенти мазкур орден билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, 23-24 октябрь кунлари Ўзбекистон раҳбари Туркманистонга расмий ташриф билан борди.