Россия пойтахти Москвада 400 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик мигрант бор. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар тарқатди.
Москвада 2014 йилнинг тўққиз ойи давомида 1,519 миллион мигрант бўлган. Уларнинг 81,5 фоизи виза талаб қилинмайдиган мамлакатлардан ташриф буюришган. Мигрантларнинг 27,3 фоизи Ўзбекистондан, 18,4 фоизи Тожикистондан, 13,4 фоизи эса Украинадан келган. Москва ҳудудий хавфсизлик департаменти бошлиғи Алексей Майоровга кўра, жуда кўплаб мигрантлар хуфёна ишлашдан воз кечиб, қонуний асосда меҳнат қилишга қарор қилишган.
Москва шаҳар миграция хизмати бошқармаси бошлиғи Ольга Крилловага кўра, жорий йилнинг тўққиз ойида шаҳарда ҳисобда турган мигрантлар сони ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 50 фоизга кўпайган. Унинг сўзларига қараганда, шаҳар маъмурияти ўтган давр ичида 32 минг ноқонуний мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборган.
Ольга Криллова мигрантлар орасида жиноят содир қилиш кўрсаткичлари камайиб бораётганини қайд этган. “Мигрантлар томонидан содир қилинган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 14 фоизга камайган”, деди у.