“Лаззат”да мазали ўзбек миллий таомлари

Маълумки сўнгги йилларда Америкада ўзбекистонликлар томонидан жуда кўплаб миллий тамаддихона ва ресторанлар очилмоқда. Хусусан, кейинги 4-5 йил ичида Нью-Йоркнинг Бруклин, Квинс шаҳарларида йигирмага яқин катта-кичик ресторанлар очилгани фикримизнинг далилидир. Эътиборли жиҳати, уларда пиширилаётган ўзбек миллий таомлари нафақат ҳамюртларимиз учун манзур бўлмоқда, балки америкаликларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлмоқда.

Америкаликларда Ўзбекистон мазали таомлар мамлакати, деган тасаввур пайдо бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди. Нью-Йоркдаги ана шундай эътироф ва эътиборга тушган ресторанларимиздан бири — “Лаззат” ресторанидир. Рестораннинг кенг қамровли таомномаси сабабли доимий хўрандалар сони тобора кўпайиб бормоқда. Кўпчиликнинг фикрича, мазкур ресторанда миллий таомлар худди Ўзбекистондагидек тайёрланмоқда.

Айниқса, ўзбек таомларининг пошшоси — палов мазаси билан нью-йоркликлар ва ватандошларимиз эътирофига сазовор бўлди. Ресторан эгаси Абдумалик ака Аҳмедов яқинда Ўшдан девзира гуруч келтириб, Америкадан дўмбали қўйларга буюртма бериб, чойхона палов тайёрлашни ўзлаштирди.

Шуни айтиш керакки, 1 килограмм қўй ёғига бўлган ошга 8 киши бемалол тўяди. Унинг нархи атиги 100 долларга тенг. Бу Нью-Йорк нархлари нуқтаи назаридан анча арзондир.

Бугунги кунда “Лаззат” ресторани ватандошларимиздан турли тадбирларни ўтказишга буюртмалар қабул қилади. Сиз ақиқа, никоҳ тўйи, туғилган кун, маърака, диний тадбирлар ва бошқа тадбирларни ресторанда ўтказишингиз мумкин.

Шунингдек, ресторан катеринг (ресторан ходимлари уйингизга ёки ишхонангизга бориб, ўша ерда таом тарқатади) хизматини ҳам таклиф қилади.

Ресторан ҳалол ва табиий тоза маҳсулотлардан таом тайёрлашда фойдаланади. Алкоголь маҳсулотлари сотилмайди. Нархлари сизга маъқул келади.
IMG_4048

Рестораннинг Facebook’даги саҳифаси: https://www.facebook.com/LazzatRestaurant

Рестораннинг сайти: http://www.lazzatny.com

Манзил:

Lazzat Restaurant

Address: 1969 Bath Ave, Brooklyn, NY 11214
Phone:(718) 676-4800