Патрик Модиано адабиёт йўналишида Нобель мукофотини қўлга киритди

Швеция академияси адабиёт йўналишида Нобель мукофотининг 2014 йил лауреатини эълон қилди. Француз ёзувчиси Патрик Модиано (Patrick Modiano) “Инсон тақдирининг ақлбовар қилмас жиҳатларини очиб берадиган хотира санъати ва мустаҳкамлакадаги турмушни кўрсатиб берани учун” Нобель мукофотига лойиқ кўрилди.

Патрик Модиано 1945 йил Францияда таваллуд топган бўлиб, ота тарафдан яҳудий, она тарафдан фламанд бўлган. Унинг илк романи “Юлдузлар майдони” бўлиб, 1968 йилда нашр этилган ва ёзувчини анча танитади. Мазкур китоб Роже Нимье ва Фенеона мукофотларини қўлга киритади. Аммо китоб муаллифнинг отасига ёқмайди, у китобнинг барча нусхасини сотиб олиш ва уларни йўқ қилишни мақсад қилади.

Патрик Модианонинг қарийб барча асарларида Франция мустаҳкамлакаларидаги турмуш тарзи акс этган. У 30 дан ортиқ романлар муаллифи ҳисобланади.

Ўтган йили адабиёт йўналишида Нобель мукофотини канадалик Элис Манро “замонавий ҳикоянавислик устаси” таърифи билан қўлга киритган эди.

Мукофот 10 миллион швед крони, 1,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, букмекерлар ва журналистлар жорий йилда ушбу мукофотга кениялик Нгуги ва Тхионго, япониялик Харуки Мураками ҳамда беларусь Светлана Алексеивични асосий номзод сифати кўраётган эди.