Суриядаги террорчилар сафида МДҲдан 1500 минг нафардан ортиқ ёлланма жангарилар қатнашмоқда

1500 нафардан ортиқ МДҲ вакиллари Сурияда ёлланма жангари сифатида ҳарбий ҳаракатларда қатнашмоқда. Бу ҳақда МДҲ терроризмга қарши курашиш маркази раҳбари Андрей Новиков маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Марказий Осиё минтақаси ва Россия Федерациясидан Сурия можаросида иштирок этаётган ёлланма жангарилар сони муттасил ўсиб бормоқда. “Маълумотларимизга кўра, Сурияда халқаро террор ташкилотлари таркибида 1500 нафардан ортиқ МДҲ давлатлари фуқаролари жанг олиб бормоқда”, деди у БМТ Терроризмга қарши курашиш марказининг халқаро конференциясидаги нутқида.

Новиковнинг сўзларига кўра, МДҲ учун қайноқ ҳарбий нуқталарда ҳарбий тажриба тўплаган жангариларнинг доимий яшаш жойларига қайтиши жиддий муаммо ҳисобланади.

Новиков МДҲ ваколатли органлари томонидан халқаро террор ташкилотлари сафида (Покистонда, Афғонистонда ва Сурияда) ҳаракат қилган фуқароларни аниқлаш ва уларни ҳисобга қўйиш, уларга нисбатан жиноий иш очиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
Бундан ташқари, МДҲ терроризмга қарши курашиш маркази маълумотлар банкида ёлланма жангарилар ҳамда МДҲ ҳудудидан ташқарида террорчилик ҳаракатларида қатнашаётган шахслар, кенг миқёсда жангариларни ёллаш билан шуғулланаётган ташкилотлар, ёллама жангарилар, террористлар ва экстремистлар тайёрлаш бўйича адабиётлар чоп этувчи ноширлар ва нашриётлар ҳақида маълумотлар йиғилмоқда.