Ўзбекистонда 2050 йилга бориб пенсионерлар сони қарийб 3 баравар кўпаяди

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 6,7 фоизи пенсионерлар бўлиб, уларнинг сони 2030 йилга бориб 11,6 фоизга, 2050 йилга бориб эса 19,4 фоизга кўпаяди. Бу ҳақда HelpAge International ташкилоти ҳисоботида қайд этилган.

Ўзбекистон давлат стастика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда аёлларнинг ўртача умр кўриши 75,8 йилни, эркакларники эса 71,1 ёшни ташкил қилмоқда. 2014 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, республикада доимий аҳоли сони 30 миллион 702,8 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 0,7 фоизга кўпайди.

БМТ маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси йилига ўртача 1,5 фоизга кўпаймоқда.

Ўзбекистон экспертларининг фикрича, мамлакат пенсия тизими бугунги кунда аҳолининг 11 фоизига хизмат кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич Россияда 28 фоизни, Беларусда 26 фоизни, Украинада 29 фоизни ташкил қилмоқда. МДҲнинг бошқа мамлакатларида ушбу кўрсаткич 12-18 фоизни ташкил қилмоқда.

Мутахассисларнинг қайд этишича, Ўзбекистон учун аҳолининг қариш муаммоси йўқ.