Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасида “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш” лойиҳасини молиялаштириш бўйича қиймати 100 миллион долларлик заём битими имзоланди.
Мазкур битим Араб мувофиқлаштириш гуруҳи аъзолари – Ислом тараққиёт банки, Саудия тараққиёт жамғармаси, Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси, Абу Даби тараққиёт жамғармаси ва ОПЕКнинг Халқаро тараққиёт жамғармаси, шунингдек, Ўзбекистон вазирлик ва идоралари давра суҳбатида имзоланган.
ЎзАнинг хабар беришича, давра суҳбати доирасида Ўзекистоннинг вазирлик ва идоралари томонидан энергетика, йўл инфратузилмаси, коммунал хўжалик, таълим, экология, ирригация, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 1,6 миллиард АҚШ долларидан зиёд 25 истиқболли лойиҳа тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг ушбу лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.