Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2015 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарор қабул қилди.
Унга кўра, закот нисоби 1 гамм тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 84.000 (саксон тўрт минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 грамм тилло ҳисобидан закот нисоби 7 миллион 140 минг сўм эканлиги ва мазкур суммадан қирқдан бир ҳиссаси, яъни 178 минг 500 сўм закот чиқариш тўғрисидаги хулосаси маъқулланди.
Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг. буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Масалан, 2015 йилда Тошкент шаҳар бозорида 1 кг. буғдойнинг нархи ўртача 1 минг 600 сўм бўлса, демак 2 кг. буғдой нархи 3.200 сўм бўлади.
Фидя миқдори узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 10 минг сўм деб белгиланди.